
Кафедра ойлиги доирасида маънавий-маърифий ва амалий тадбирлар ўтказилмоқда
Мактабгача ва бошланғич таълим кафедраси профессор-ўқитувчилари томонидан кафедра ойлиги доирасида қатор маънавий-маърифий ҳамда амалий тадбирлар ташкил этилмоқда.
Хусусан, кафедра ўқитувчилари З. Қаршиева ва Г. Халбаева томонидан Каттақўрғон шаҳридаги 1- ва 5-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотларида “Саҳналаштириш фаолияти” йўналишида мактабгача таълим йўналиши 1-босқич талабалари иштирокида мазмунли ва қизиқарли театрлаштирилган тадбир ташкил этилди.
Мазкур тадбир орқали талабалар келажакдаги касбий фаолиятларига тайёргарлик жараёнида болалар билан ишлаш, саҳналаштириш жараёнини самарали ташкил этиш ҳамда педагогик маҳоратларини ошириш бўйича амалий кўникмаларга эга бўлдилар.
Шунингдек, кафедра ўқитувчиси О. Саидова томонидан “Ёшлар орасида гиёҳвандлик ва психотроп моддаларнинг тарқалишига қарши курашиш” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Ушбу тадбирда бошланғич таълим йўналишининг 25-04, 25-05 ва 25-06-гуруҳ талабалари фаол иштирок этдилар.









