Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
Муҳаммад Юсуф хотирасига бағишланган маънавий-маърифий тадбир ўтказилди

Муҳаммад Юсуф хотирасига бағишланган маънавий-маърифий тадбир ўтказилди

26.04.2026 соат 15:09ЯнгиликларMatbuot201 дақиқада ўқилади

Ўзбек тили ва гуманитар фанлар кафедраси ташаббуси билан Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф хотирасига бағишланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбир давомида талабалар томонидан шоирнинг дилбар ва мазмунан теран шеърлари ифодали тарзда ўқилди. Шунингдек, унинг ҳаёти ва ижодий фаолиятига бағишланган фикр-мулоҳазалар, адабий муҳокамалар ташкил этилди.
Муҳаммад Юсуф 1954-йил 26-апрелда Андижон вилоятининг Марҳамат туманидаги Қовунчи қишлоғида, оддий деҳқон оиласида таваллуд топган. Ўрта мактабни тамомлагач, Республика Рус тили ва адабиёти институтида таҳсил олиб, 1978-йилда уни муваффақиятли битирган.
Шоир меҳнат фаолиятини турли нуфузли ташкилотларда давом эттирган: 1978-1980-йилларда Китобсеварлар республика жамиятида, 1980–1986-йилларда “Тошкент оқшоми” газетасида, 1986–1992-йилларда Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриётида, 1992–1995-йилларда “Ўзбекистон овози” газетасида ҳамда Ўзбекистон Ахборот агентлигида самарали фаолият юритган. 1995-1996-йилларда эса Давлат ва жамият қурилиши академиясида таҳсил олган. 1997-йилдан бошлаб Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатган.
Шоир ўзининг Ватанга муҳаббат, халқ дарди ва миллий ғурурни куйлаган шеърлари билан кенг китобхонлар қалбидан чуқур жой олган. Хусусан, “Улуғимсан, Ватаним” каби асарлари унинг ижодий меросида алоҳида ўрин тутади.

Қўшимча расмлар5

Файллар

Улашиш: