Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
Гресик Муҳаммадия университети билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Гресик Муҳаммадия университети билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди

27.04.2026 соат 20:09ЯнгиликларMatbuot231 дақиқада ўқилади

Каттақўрғон давлат педагогика институтига Индонезиянинг Гресик Муҳаммадия университети делегатсияси ректор, проректор, Халқаро бўлим ҳамда аудит бўлими раҳбарларидан иборат таркиб ташриф буюрди.
Ташриф давомида меҳмонлар институтнинг ўқув жараёни, илмий фаолияти ҳамда замонавий лабораториялари билан яқиндан танишдилар. Ўзаро мулоқотлар жараёнида таълим ва илм-фан соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашув якунида икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида меморандум имзоланди. Мазкур ҳужжат доирасида бир қатор устувор йўналишлар белгилаб олинди. Жумладан, талабалар ва профессор-ўқитувчилар алмашинувини йўлга қўйиш, илмий мақолалар ҳамда қўшма тадқиқот ишларини амалга ошириш, шунингдек, ёш тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш бўйича келишувларга эришилди.

Қўшимча расмлар7

Улашиш: