Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
Яна бир хорижий университет билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Яна бир хорижий университет билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди

28.04.2026 соат 06:32ЯнгиликларMatbuot221 дақиқада ўқилади

Каттақўрғон давлат педагогика институтига Индонезиянинг Гресик Муҳаммадия университети делегатсияси ректор, проректор, Халқаро бўлим ҳамда аудит бўлими раҳбарларидан иборат таркибда ташриф буюргани ҳақида аввал хабар берган эдик.
Ташриф доирасида институт ректори Шерзод Ураков меҳмонлар билан расмий учрашув ўтказди ва ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган меморандум имзоланди.
Мазкур меморандум асосида бир қатор устувор вазифалар белгилаб олинди. Жумладан, талабалар ва профессор-ўқитувчилар алмашинувини йўлга қўйиш, илмий мақолалар ва қўшма тадқиқот ишларини амалга ошириш, шунингдек, ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш йўналишларида ҳамкорликни кенгайтириш кўзда тутилган.
Шунингдек, ташриф давомида семинар ташкил этилиб, унда долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди. Якунда делегатсия аъзолари институт талабалари билан учрашиб, ўзаро мулоқот олиб бордилар.

Қўшимча расмлар6

Улашиш: