Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
“Биз гиёҳвандликка қаршимиз” шиори остида этноспорт мусобақалари ташкил этилди

“Биз гиёҳвандликка қаршимиз” шиори остида этноспорт мусобақалари ташкил этилди

04.05.2026 соат 14:45Спорт клубиMatbuot31

Педагогика факултети талабалари ўртасида “Биз гиёҳвандликка қаршимиз” шиори остида этноспорт мусобақалари ташкил этилди.
Мусобақа давомида талабалар миллий спорт ўйинлари орқали ўзларининг куч, чаққонлик ва чидамлиликларини синовдан ўтказдилар. Жумладан, арқон тортиш ҳамда тош кўтариш каби беллашувлар юқори руҳда, қизғин ва муросасиз рақобат асосида ўтказилди.
Тадбирнинг асосий мақсади ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш, уларни зарарли иллатлардан, хусусан гиёҳвандликдан йироқ бўлишга чорлаш ҳамда жисмоний фаолликни оширишдан иборатдир.

Қўшимча расмлар3

Улашиш: