Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
Талабаларга соғлом турмуш тарзи ва OIV/OITS бўйича тушунчалар берилди

Талабаларга соғлом турмуш тарзи ва OIV/OITS бўйича тушунчалар берилди

04.05.2026 соат 14:30ЯнгиликларMatbuot321 дақиқада ўқилади

Каттақўрғон давлат педагогика институтида соғлом турмуш тарзини шакллантириш ҳамда одам иммунитет танқислиги вируси (OIV) ва орттирилган иммунитет танқислиги синдроми (OITS) инфексияларининг тарқалишининг олдини олиш масалаларига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.
Мазкур тадбирда Каттақўрғон шаҳар тиббиёт бирлашмасининг юқумли касалликлар бўлими шифокори Қобулжон Исмаилов ҳамда кўп тармоқли оилавий поликлиника мутахассиси Фотима Қиличева иштирок этди.
Маъруза давомида талабаларга соғлом турмуш тарзига риоя қилишнинг аҳамияти, OIV/OITS инфексияларининг юқиш йўллари, уларнинг олдини олиш чораларига оид муҳим маълумотлар батафсил тушунтирилди.
Тадбир талабаларнинг тиббий саводхонлигини ошириш, соғлом ҳаёт тарзини қарор топтириш ҳамда юқумли касалликлар профилактикаси бўйича билимларини мустаҳкамлашга хизмат қилди.

Қўшимча расмлар3

Файллар

Улашиш: