Талабалар ҳарбий қисмга ташриф буюрди
04.05.2026 соат 16:41ТашрифларMatbuot25
Каттақўрғон давлат педагогика институти талабалари 02855-ҳарбий қисмда ўтказилган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида иштирок этдилар. Ташриф давомида талабалар ҳарбий қисм фаолияти, хизмат шароитлари ҳамда замонавий ҳарбий техника билан яқиндан танишдилар.
Мазкур тадбир ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларда Ватанга садоқат, миллий ғурур ва масъулият туйғуларини янада мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилди.






