Жисмоний тайёргарлик синовларига старт берилди
05.05.2026 соат 11:54Спорт клубиMatbuot28
Каттақўрғон давлат педагогика институтида “Жисмоний тайёргарлик синовлари”нинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирнинг асосий мақсади талабаларни жисмоний фаолликка йўналтириш, уларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш ҳамда жисмоний тарбия ва спорт машғулотларига кенг жалб этишдан иборат.
Мазкур тадбирни институт ректори Шерзод Ураков очиб берди.
Жисмоний тайёргарлик синовлари ихтиёрий ва махсус талаблардан иборат бўлиб, белгиланган турлар ҳамда мезонлар асосида қабул қилинади.
Тадбирда спорт клублари аъзолари ва талаба-ёшлар фаол иштирок этдилар.









