9-май муносабати билан “Меморй Дай & FL Show” тадбири ташкил этилди
Хорижий тиллар кафедраси профессор-ўқитувчилари ташаббуси билан 9-май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан “Меморй Дай & FL Show” (“Хотира куни ва чет тиллари шоуси”) номли маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Тадбир давомида талабалар томонидан тайёрланган саҳна кўринишлари, бадиий чиқишлар ҳамда қизиқарли интерактив ўйинлар намойиш этилди. Иштирокчилар томонидан ижро этилган чиқишлар йиғилганларда катта таассурот қолдирди.
Тадбир иштирокчиларидан бири ўз фикрида шундай деди:
“Биз бугун нафақат ўтмишимизни ёд этиш, балки келажагимиз пойдевори бўлган илм-фан ва хорижий тиллар оламига саёҳат қилиш учун жам бўлдик.”
Мазкур тадбирдан кўзланган асосий мақсад – миллий тарихимиз ва қадриятларимизни эъзозлаган ҳолда, ёшларни илм-фан ва хорижий тилларни ўрганишга бўлган қизиқишини янада оширишдан иборатдир. Зеро, хорижий тилларни билиш – дунё эшикларини очувчи олтин калитдир.









