Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
“Ёшлар куни” доирасида китобхонлик маданиятини оширишга бағишланган давра суҳбати ўтказилди

“Ёшлар куни” доирасида китобхонлик маданиятини оширишга бағишланган давра суҳбати ўтказилди

07.05.2026 соат 15:06Давра суҳбатлариMatbuot181 дақиқада ўқилади

Каттақўрғон давлат педагогика институтида пайшанба – “Ёшлар куни” муносабати билан Филология ва ижтимоий фанлар факултети Хорижий тиллар кафедраси томонидан инглиз тили йўналиши 3-босқич талабалари иштирокида “Ёшлар ўртасида китобхонлик маданиятини ошириш” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Тадбир давомида Хорижий тиллар кафедраси мудири Н.Рузиева сўзга чиқиб, бугунги глобаллашув даврида китобнинг инсон маънавий камолотидаги ўрни беқиёс эканини алоҳида таъкидлади. Шунингдек, бўлажак инглиз тили мутахассислари учун жаҳон адабиёти намуналарини мутолаа қилиш нафақат уларнинг дунёқарашини кенгайтириши, балки касбий маҳоратини оширишда ҳам муҳим аҳамият касб этиши қайд этилди.

Қўшимча расмлар1

Улашиш: