
Талабалар учун унутилмас ташриф
19.05.2026 соат 09:23ТашрифларMatbuot291 дақиқада ўқилади
Аввал хабар берганимиздек, Каттақўрғон давлат педагогика институтининг бир гуруҳ талабалари Тошкент шаҳрига ташриф буюргани ҳақида маълум қилган эдик.
Саёҳат давомида талабалар Ўзбекистон халқаро ислом сивилизатсияси марказида бўлиб, юртимизнинг бой маънавий мероси, буюк алломалар ҳаёти ва миллий қадриятларимиз билан яқиндан танишдилар.
Ташриф жараёнида улар нодир қўлёзмалар, тарихий манбалар ҳамда замонавий интерактив кўргазмаларни томоша қилиб, аждодларимизнинг илм-фан ва тамаддун ривожига қўшган улкан ҳиссаси ҳақида батафсил маълумотларга эга бўлдилар.
Айниқса, буюк мутафаккирларимизнинг бой илмий мероси, ислом маданиятининг инсонпарварлик ғоялари ҳамда миллий қадриятларимиз акс этган бўлимлар ёшларда катта таассурот қолдирди.




