
Талабалар тарихий музейларда бўлади
Бугун эрта тонгда Каттақўрғон давлат педагогика институтининг бир гуруҳ талабалари Тошкент шаҳрига йўл олди.
Мазкур ташриф Олий таълим, фан ва инноватсиялар вазирлигининг 2026-йил май ойида белгиланган топшириқлари ижроси доирасида ташкил этилмоқда. Унда ўзбек халқи ва давлатчилиги тарихи, Биринчи ва Иккинчи Ренессанс даврлари, буюк алломалар ҳаёти ва илмий мероси, шунингдек, бой тарихий, диний ҳамда маданий қадриятларимизни кенг тарғиб қилиш мақсад қилинган.
Ташриф давомида талабалар Тошкент шаҳридаги Ислом сивилизатсияси маркази, Амир Темур музейи, “Ўзбекистон прокуратураси тарихи” музейи ҳамда республиканинг турли ҳудудларида фаолият юритаётган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги тарихий музейларда бўлишади.
Мазкур маънавий-маърифий ташрифлар ёшларнинг тарихий хотирасини мустаҳкамлаш, миллий қадриятларга ҳурмат руҳини юксалтириш ҳамда аждодларимизнинг бой илмий ва маданий меросини чуқур ўрганишга хизмат қилади.




