TOZA HAVO UCHUN БИРГАЛИКДА
25.05.2026 соат 09:24ЯнгиликларMatbuot15
Бугун Каттақўрғон давлат педагогика институти автотураргоҳида бирорта ҳам автомашинани учратмайсиз. Институт профессор-ўқитувчилари ҳамда ходимлари ташаббус кўрсатиб, экологияга бефарқ эмасликларини амалда намоён этдилар.
“Автомобилсиз кун” ва “Автомобилсиз ҳафта” аксиялари доирасида улар шахсий автомашиналардан фойдаланмасдан, ишга жамоат транспортида етиб келишди.
Мазкур аксия Ўзбекистон Республикаси Президентининг атмосфера ҳавоси сифатини яхшилашга қаратилган “Тоза ҳаво” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисидаги фармонига мувофиқ ташкил этилмоқда.
Ушбу ташаббус экологик маданиятни юксалтириш, атроф-муҳит мусаффолигини асраш ҳамда аҳолининг экологик масъулиятини оширишга хизмат қилмоқда.









