Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
Тинчлик ва тараққиёт – Янги Ўзбекистон пойдевори

Тинчлик ва тараққиёт – Янги Ўзбекистон пойдевори

26.05.2026 соат 13:19ЯнгиликларMatbuot241 дақиқада ўқилади

Каттақўрғон давлат педагогика институтида Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан “Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!” шиори остида ўтказилаётган “Мустақиллик тўйи” фестивали доирасида “Мустақиллик соати” ташкил этилди.
Тадбирда профессор-ўқитувчилар ҳамда ходимлар иштирок этди. Унда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, “Маънавият фидойиси” кўкрак нишони соҳиби, истеъдодли шоир Ўлмасбек Холмуминов (Ўлмасбек Самарқандий) маъруза қилди.
Маърузада мустақиллик йилларида мамлакатимиз босиб ўтган тараққиёт йўли, Янгиланаётган Ўзбекистонда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, аҳоли фаровонлигини ошириш, камбағалликнинг қисқараётганлиги, ижтимоий ҳимоя тизимининг такомиллаштирилаётганлиги, янги иш ўринлари яратилаётганлиги, юртимиздаги тинчлик ва осойишталикнинг қадри ҳамда шукроналик туйғусининг аҳамияти ҳақида атрофлича сўз юритилди.
Шунингдек, Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги нуфузи ортиб бораётгани ва аҳолига яратилаётган кенг имкониятлар алоҳида таъкидланди.

Қўшимча расмлар5

Улашиш: