Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
Ўткир Ҳошимовнинг бой адабий мероси тарғиб қилинди

Ўткир Ҳошимовнинг бой адабий мероси тарғиб қилинди

02.06.2026 соат 14:34ЯнгиликларMatbuot201 дақиқада ўқилади

Вазирлар Маҳкамасининг 2026-йил 1-апрелдаги 121-сонли фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида атоқли адиб Ўткир Ҳошимов таваллудининг 85 йиллиги муносабати билан Каттақўрғон давлат педагогика институтида Филология ва ижтимоий фанлар факултети ташаббусига кўра адибнинг ҳаёти ва ижодига бағишланган адабий-бадиий кеча ташкил этилди.
Тадбирдан кўзланган асосий мақсад Ўткир Ҳошимовнинг бой адабий меросини кенг тарғиб этиш, унинг ўзбек насри тараққиётига қўшган беқиёс ҳиссасини ёшларга етказиш, талабаларда миллий қадриятларга ҳурмат, китобхонлик маданияти ҳамда юксак маънавий тафаккурни шакллантириш ва ривожлантиришдан иборат бўлди.
Тадбир давомида адибнинг серқирра ҳаёти ва ижодий фаолияти, асарларида акс этган инсонпарварлик, ватанпарварлик ва эзгулик ғоялари хусусида фикр-мулоҳазалар билдирилди. Шунингдек, адиб асарларидан парчалар ўқилиб, бадиий чиқишлар намойиш этилди.

Улашиш: