Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
Каттақўрғоннинг забардаст шоири – Ножий

Каттақўрғоннинг забардаст шоири – Ножий

01.06.2026 соат 16:13ЯнгиликларMatbuot261 дақиқада ўқилади

XIX аср охири ва XX аср бошларида Каттақўрғоннинг сиёсий, иқтисодий, маданий ҳамда адабий ҳаётида муносиб ўрин эгаллаган маърифатпарвар шоир Қори Муҳаммад Расул Зубайдуллоҳхўжа ўғли Ножий 1895-йилда Каттақўрғон шаҳрида таваллуд топган. У 6–7 ёшларидаёқ савод чиқариб, кейинчалик шоир Ноқис ва бошқа устозлардан таълим олган. Ножий тахаллуси билан ижод қилиб, кўплаб шеърлар, ғазаллар, мухаммаслар, фардлар, насиҳатномалар ва тазминлар яратган. Шоир 1989-йилда вафот этган бўлса-да, унинг бой адабий мероси бугунги кунда ҳам ўз қадр-қимматини сақлаб келмоқда.
Ножийнинг фарзанди Абдулазиз Зубайдуллаев томонидан шоир қолдирган шеърлар, ғазаллар, мухаммаслар, фардлар, насиҳатномалар ва тазминлар жамланиб, нашрга тайёрланган. Бу эзгу саъй-ҳаракатлар адиб меросини келажак авлодларга етказиш йўлидаги муҳим қадамлардан биридир.
Каттақўрғон давлат педагогика институти профессор-ўқитувчилари Ножий хонадонида бўлиб, шоирнинг фарзанди Абдулазиз Зубайдуллаев билан самимий суҳбат қурдилар. Учрашув давомида Ножийнинг ҳаёти, ижодий фаолияти, адабий мероси ҳамда унинг асарларини кенг жамоатчиликка етказиш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Шоир қолдирган маънавий хазинанинг аҳамияти алоҳида эътироф этилиб, уни ўрганиш ва тарғиб этиш бугунги авлоднинг муҳим вазифаларидан бири экани таъкидланди.

Файллар

Улашиш: