Битирувчиларнинг диплом олди ҳимояси ўтказилди
05.06.2026 соат 15:28ЯнгиликларMatbuot19
Мактабгача ва бошланғич таълим кафедрасида битирувчи талабаларнинг битирув малакавий ишлари бўйича диплом олди ҳимояси жараёнлари ташкил этилди.
Ҳимоя давомида талабалар ўз илмий-тадқиқот ишлари, эришилган натижалар ҳамда амалий аҳамиятга эга бўлган таклиф ва тавсияларини тақдим этдилар. Якуний аттестатсия комиссияси аъзолари томонидан битирув малакавий ишлари белгиланган мезонлар асосида баҳоланиб, талабаларга мавзулар юзасидан тегишли саволлар ва тавсиялар берилди.










