Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
Спортчиларимизга омад тилаймиз!

Спортчиларимизга омад тилаймиз!

06.06.2026 соат 09:28Спорт ОлимпиадалариMatbuot19

Тошкент шаҳрида олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ўтказилаётган “Янги Ўзбекистон талабалари олимпиадаси” доирасидаги комплекс спорт мусобақаларининг енгил атлетика бўйича финал босқичида Каттақўрғон давлат педагогика институти спортчилари муносиб иштирок этмоқда.
Мусобақаларда иштирок этаётган талабаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида институт ректори Шерзод Ураков ҳам Тошкент шаҳрига борди ҳамда спортчилар билан учрашиб, уларга омад ва муваффақият тилади.
Спортчиларимизга мусобақаларда юқори натижалар, ёрқин ғалабалар ва улкан зафарлар тилаб қоламиз. Жамоамизга омад ҳамиша ёр бўлсин!

Қўшимча расмлар6

Файллар

Улашиш: