
Якуний баҳолаш жараёнларида адолат ва шаффофлик таъминланмоқда
09.06.2026 соат 10:03Коррупсияга қарши курашишMatbuot31
Каттақўрғон давлат педагогика институтида якуний баҳолаш жараёнлари белгиланган тартиб ва меъёрий ҳужжатлар асосида ташкил этилмоқда. Жараёнлар Коррупсияга қарши курашиш комплаенс назорат тизимини бошқариш бўлими бошлиғи Э.Худойқулов томонидан доимий назоратга олинган.
Мазкур назорат якуний баҳолаш тадбирларини холис, адолатли ва шаффоф тарзда ўтказиш, шунингдек, талабалар билимини обектив баҳолашни таъминлашга хизмат қилмоқда.
Институтда якуний назорат жараёнларининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, таълим сифатини янада ошириш ҳамда коррупсиявий ҳолатларнинг олдини олишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.








