Кафедраларда диплом олди ҳимоялари ташкил этилди
08.06.2026 соат 16:15ЯнгиликларMatbuot20
Хорижий тиллар ҳамда Ўзбек тили ва гуманитар фанлар кафедраларида битирувчи курс талабалари учун битирув малакавий ишлари бўйича диплом олди ҳимоялари ташкил этилди.
Ҳимоя жараёнларида талабалар ўзларининг битирув малакавий ишлари мавзуларининг долзарблиги, мақсад ва вазифалари, эришилган илмий натижалар ҳамда ишларнинг амалий аҳамияти юзасидан тақдимотлар билан иштирок этдилар.
Муҳокамалар давомида профессор-ўқитувчилар томонидан битирув малакавий ишларини янада такомиллаштириш, илмий ва методик жиҳатдан бойитиш ҳамда якуний ҳимояга пухта тайёрлаш бўйича тегишли тавсия ва таклифлар билдирилди.











