Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
Проректор Сирожиддин Элмонов Хитойда таълим бошқаруви соҳасидаги илғор тажрибаларни ўрганмоқда

Проректор Сирожиддин Элмонов Хитойда таълим бошқаруви соҳасидаги илғор тажрибаларни ўрганмоқда

10.06.2026 соат 11:17ЯнгиликларMatbuot20

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Хитойнинг Шенян педагогика университети ҳамкорлигида амалга оширилаётган “Вазирлик тизимидаги мутахассис ва талабаларни Хитойда малакасини ошириш” грант лойиҳаси доирасида Жорий йилнинг 9–22-июн кунлари Хитойнинг Лиаонинг, Чанша ва Сянтан ҳудудларида “Таълим соҳасидаги раҳбарларнинг бошқарув компетенсияларини такомиллаштириш” мавзусида семинар-тренинг ўтказилмоқда.
Мазкур халқаро семинар-тренингда Каттақўрғон давлат педагогика институтининг ўқув ишлари бўйича проректори Сирожиддин Элмонов ҳам иштирок этиб, таълим бошқаруви соҳасидаги илғор тажрибалар билан танишмоқда.

Файллар

Улашиш: