
Ходимлар ўртасида “Ректор кубоги” спорт мусобақалари бошланди
Ходимлар учун соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, уларнинг мунтазам спорт билан шуғулланишлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2026-йил 15-апрелдаги 139-сон буйруғи қабул қилинган.
Мазкур буйруқнинг 9-бандига мувофиқ, вазирлик тасарруфидаги олий таълим муассасалари ректорлари томонидан жорий йилнинг ноябр ойига қадар ходимлар ўртасида спорт турлари бўйича “Ректор кубоги” мусобақаларини ташкил этиш белгиланган.
Шунга мувофиқ, Каттақўрғон давлат педагогика институтида ҳафтанинг ҳар жума куни ходимлар ўртасида “Мактабгача ва мактаб таълими вазири кубоги” ҳамда “Ректор кубоги” спорт мусобақалари ўтказиб борилади.
Мусобақаларнинг ўтказилиш муддати ва спорт турлари бўйича тасдиқланган режа-график билан батафсил танишишингиз мумкин.
(https://drive.google.com/file/d/12XMb_Ha5CbIaFQ1KFsciIGxSVjg3Urqv/view?usp=sharing)




