“Ректор кубоги” мусобақалари бошланди
12.06.2026 соат 16:16Спорт клубиMatbuot19
Каттақўрғон давлат педагогика институтида ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, уларнинг жисмоний фаоллигини ошириш ҳамда мунтазам спорт билан шуғулланишлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида волейбол бўйича “Ректор кубоги” мусобақаларига старт берилди.
Мазкур спорт мусобақаси институт жамоаси ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, жамоавий ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш ҳамда ходимларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этишга хизмат қилади.
Мусобақаларда институтнинг турли бўлинма ва факултетларида фаолият юритаётган ходимлар иштирок этиб, ғолиблик учун ўзаро баҳс олиб бордилар.









