Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
Битирувчилар бандлигини таъминлаш йўлида

Битирувчилар бандлигини таъминлаш йўлида

17.06.2026 соат 11:41ЯнгиликларMatbuot31

Каттақўрғон давлат педагогика институтида битирувчи курс талабаларининг бандлигини таъминлаш, уларнинг ўзини ўзи банд қилиш ва тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишига кўмаклашиш мақсадида учрашув ўтказилди.
Учрашувда Ўзмиллийбанк AJ Самарқанд вилоят бош бошқармасининг “Келажакка қадам” маркази менежери Шермуҳаммад Ғаниев иштирок этиб, талабаларга “Келажак тадбиркори” лойиҳаси доирасида яратилаётган имкониятлар ҳақида батафсил маълумот берди. Жумладан, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ва ривожлантириш учун ажратилаётган имтиёзли кредитлар, бизнес лойиҳаларни молиялаштириш механизмлари, давлат томонидан берилаётган қўллаб-қувватлаш чоралари ҳамда бизнес ғояларни амалиётга татбиқ этиш тартиблари юзасидан тушунтиришлар берилди.

Қўшимча расмлар5

Улашиш: