Битирув малакавий ишлари амалиёт майдонида ҳимоя қилинди
Каттақўрғон давлат педагогика институти тарихида илк бор Мактабгача таълим йўналиши битирувчи талабалари ўз битирув малакавий ишларини бевосита амалиёт базаси бўлиб хизмат қилаётган Каттақўрғон шаҳридаги 5-сон давлат мактабгача таълим ташкилотида ҳимоя қилдилар.
Мазкур ҳимоя жараёнида Якуний давлат аттестатсия комиссияси аъзолари, институт профессор-ўқитувчилари, 5-сон DMTT директори ҳамда тарбиячилар иштирок этдилар. Талабалар ўзларининг илмий-амалий тадқиқотлари натижаларини тақдим этиб, мактабгача таълим тизимини ривожлантиришга қаратилган таклиф ва тавсияларини баён қилдилар.
Ҳимоялар белгиланган тартиб ва талаблар асосида, очиқлик ҳамда шаффофлик тамойилларига риоя этилган ҳолда ташкил этилди. Ушбу тажриба талабаларнинг назарий билимларини амалий фаолият билан уйғунлаштириш, касбий компетенсияларини мустаҳкамлаш ҳамда таълим ва амалиёт интегратсиясини янада кучайтиришга хизмат қилмоқда.










