
Насиба Рузиеванинг “Парлез-воус франçаис” номли ўқув қўлланмаси нашрдан чиқди
18.06.2026 соат 09:59Илмий фаолият янгиликлариMatbuot21
Каттақўрғон давлат педагогика институти Хорижий тиллар кафедраси мудири Н.Рузиеванинг “Парлез-воус франçаис” номли ўқув қўлланмаси нашрдан чиқди.
Мазкур ўқув қўлланма франсуз тилини ўрганаётган талабалар учун мўлжалланган бўлиб, уларнинг оғзаки ва ёзма нутқ кўникмаларини ривожлантиришга хизмат қилади. Қўлланмада франсуз тилининг товуш тизими, луғат бойлиги ҳамда тилнинг шаклланиш ва ривожланиш жараёнига оид муҳим маълумотлар жамланган.
Шунингдек, ўқув қўлланмадан ўрин олган диалоглар талабаларнинг кундалик мулоқот жараёнида франсуз тилидан самарали фойдаланишига кўмаклашади.




