Иқтидорли ёшлар ва инноватсион ғоялар қўллаб-қувватланмоқда
18.06.2026 соат 11:12ЯнгиликларMatbuot231 дақиқада ўқилади
Пайшанба – Ёшлар куни доирасида Каттақўрғон шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова Каттақўрғон давлат педагогика институтининг стартап лойиҳалари устида фаол иш олиб бораётган талабалари билан учрашди.
Учрашув давомида талабалар ўзларининг инноватсион ғоялари, стартап лойиҳалари ҳамда амалий ишланмалари ҳақида маълумот бердилар. Шаҳар ҳокими ёшларнинг ташаббуслари ва илмий-ижодий изланишларини юқори баҳолаб, бундай лойиҳаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш муҳимлигини таъкидлади.
Шунингдек, Гавҳар Алимова Каттақўрғонни замонавий технологиялар асосида ривожлантириш, шаҳар инфратузилмасига инноватсион ечимларни кенг жорий этиш ҳамда уни келажакда “Ақлли шаҳар” тамойиллари асосида ривожлантириш борасидаги мақсад ва режалар билан ўртоқлашди.










