
Шенянг Нормал Университй билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди
Каттақўрғон давлат педагогика институти проректори Сирожиддин Элмонов жорий йилнинг 9–22-июн кунлари Хитой Халқ Республикасининг Лиаонинг провинсияси ҳамда Чанша ва Сянтан шаҳарларида ташкил этилган “Таълим соҳасидаги раҳбарларнинг бошқарув компетенсияларини такомиллаштириш” мавзусидаги халқаро семинар-тренингда иштирок этаётгалигини аввалроқ хабар қилган эдик.
Хизмат сафари давомида Хитойнинг нуфузли олий таълим муассасаларидан бири ҳисобланган Шенянг Нормал Университй билан учрашув ўтказилди. Музокаралар жараёнида олий таълим, илмий-тадқиқот фаолияти, академик алмашинув ва қўшма таълим дастурларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашув якунида Каттақўрғон давлат педагогика институти ҳамда Шенянг Нормал Университй ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Мазкур меморандум икки олий таълим муассасаси ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш, профессор-ўқитувчилар ва талабалар алмашинувини йўлга қўйиш, қўшма илмий лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда таълим сифатини халқаро тажрибалар асосида такомиллаштиришга хизмат қилади.
Ушбу ҳамкорлик Каттақўрғон давлат педагогика институтининг халқаро алоқаларини кенгайтириш ва таълим жараёнига илғор хорижий тажрибаларни жорий этиш йўлидаги муҳим қадамлардан бири ҳисобланади.






