Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
Ўқишни кўчиришда миллий ва халқаро сертификатларга эга талабаларга максимал балл бериш тизими жорий этилади

Ўқишни кўчиришда миллий ва халқаро сертификатларга эга талабаларга максимал балл бериш тизими жорий этилади

23.06.2026 соат 15:17ЯнгиликларMatbuot191 дақиқада ўқилади

Ҳукумат қарори (299-сон, 11.06.2026-й.) билан “Хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотларидан талабалар ўқишини давлат олий таълим ташкилотларига кўчириш бўйича давлат хизматини кўрсатиш”нинг маъмурий регламенти (https://lex.uz/docs/8263908) тасдиқланди.
Қарорга асосан, Олий таълим, фан ва инноватсиялар вазирлиги хорижий ва нодавлат университетидан давлат олийгоҳларининг мос ва турдош бакалавриат таълим йўналишларига ўқишини кўчиришда чет тили ва умумтаълим фанларидан миллий ёки халқаро сертификатга эга талабаларга табақалаштирилган ёки максимал балл беришни йўлга қўяди.
 Регламентга кўра, Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги (Агентлик) ушбу соҳада ваколатли давлат органи ҳисобланади.
  Аризалар ҳар йили 15-июлдан 5-августга қадар ЯИДХП ёки Агентликнинг махсус электрон платформаси ёхуд давлат хизматлари марказлари орқали қабул қилинади.
 Қуйидагилар аризани рад этишга асос бўлади:
сўровномада назарда тутилган ҳужжатлар ёки маълумотлар тўлиқ тақдим этилмагани;
 сўровномада нотўғри ёхуд бузиб кўрсатилган маълумотлар аниқлангани;
 белгиланган миқдордаги тўлов ўз вақтида амалга оширилмагани.

Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар ишчи орган томонидан ҳар йили 15-июлдан 6-августгача кўриб чиқилади ҳамда аризани қабул қилиш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади.
 Бу ҳақда ариза берувчига ЯИДХП ёки махсус платформа орқали хабарнома юборилади.
 Ўқишни кўчириш бўйича QR-кодли имтиҳон натижаси ваколатли орган томонидан ҳар йили имтиҳонлар якунлангандан сўнг 1 ҳафта ичида ариза берувчига юборилади.

Улашиш: