Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
Орзуйингиздаги муҳандислик таълими энди янада яқин!

Орзуйингиздаги муҳандислик таълими энди янада яқин!

25.06.2026 соат 10:20ЯнгиликларMatbuot541 дақиқада ўқилади

Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети билан ҳамкорликда Каттақўрғон давлат педагогика институтида Муҳандислик факултети ташкил этилди.
Факултет фаолиятининг асосий мақсади муҳандислик таълим дастурларини халқаро ва замонавий талаблар асосида шакллантириш, меҳнат бозори эҳтиёжларига мос, рақобатбардош мутахассислар тайёрлашдан иборат.
Таълим жараёни Турин политехника университетининг ўқув дастурлари асосида ташкил этилади. Талабалар “Саноат ишлаб чиқариш технологиялари” ҳамда “Барқарор транспорт” бакалавриат таълим йўналишларида таҳсил оладилар. Дастлабки 1–2-курслар Каттақўрғон давлат педагогика институтида ўқитилади. Икки йиллик таълимни муваффақиятли якунлаган талабалар академик кўрсаткичлари ва инглиз тилини билиш даражасига қараб 3–4-курсларда Турин политехника университетида таҳсил олади.
Талабаларнинг ўзлаштириш даражалари аниқлаш, барча имтиҳонларни ташкил этиш ва баҳолаш Турин политехника университети томонидан амалга оширилади.
Академик талабларга тўлиқ жавоб берган битирувчилар Турин политехника университети томонидан тақдим этиладиган халқаро даражадаги дипломга эга бўладилар.
Ушбу лойиҳа натижасида ёшлар учун халқаро стандартлар асосида таълим олиш имкониятлари янада кенгаяди, замонавий билим ва кўникмаларга эга юқори малакали муҳандис кадрлар тайёрланади.
Мазкур йўналишни муваффақиятли тамомлаган талабалар Каттақўрғон туманида ташкил этилаётган автомобилсозлик кластерида мутахассислиги бўйича ишлаш имкониятига эга бўлади.

Файллар

Улашиш: