
Талабамиз вилоят ҳокими эътирофига сазовор бўлди
25.06.2026 соат 16:21ЯнгиликларMatbuot16
Самарқанд вилояти ҳокими Адиз Бобоев халқаро спорт майдонларида юртимиз байроғини баланд кўтарган юз нафарга яқин иқтидорли спортчиларни тақдирлади.
Қувонарлиси, ушбу мукофотланганлар сафида Каттақўрғон давлат педагогика институти талабаси Севара Маматова ҳам бор!
У Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ёшлар ўртасида бокс бўйича ўтказилган нуфузли “Футурес Cup” халқаро турнирида юксак маҳорат кўрсатиб, фахрли натижани қўлга киритганди. Италиялик рақиби Амилиа Заманани яққол устунлик билан мағлубиятга учратганди.





