Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
Гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жиноятлар учун жавобгарлик кучайтирилди

Гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жиноятлар учун жавобгарлик кучайтирилди

29.06.2026 соат 11:57ЯнгиликларMatbuot231 дақиқада ўқилади

2026-йил 11-июнда қабул қилинган “Айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун (O‘RQ-1151-сон) билан гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва уларнинг аналоглари билан боғлиқ жиноятлар учун жавобгарликни такомиллаштиришга қаратилган янги нормалар белгиланди.
Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексига қуйидаги қўшимчалар киритилди:
гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ёки уларнинг аналогларини ишлаб чиқариш, тайёрлаш ёки қайта ишлаш мақсадида ғайриқонуний нарколаборатория ташкил этган шахслар 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади;
гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, уларнинг аналоглари ёки кучли таъсир қилувчи моддаларни истеъмол қилиш ёхуд тарқатиш учун бангихона ташкил этиш ёки уни сақлаш 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши белгиланди;
гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ёки уларнинг аналоглари, шунингдек, кучли таъсир қилувчи моддаларнинг қонунга хилоф муомаласига ҳомийлик қилганлик учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган;
кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни ўғрилик ёки фирибгарлик йўли билан қонунга хилоф равишда эгаллаган шахсларга 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари, 2 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёки 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилади.

Улашиш: