
E'LON
27.06.2026 соат 11:55ЯнгиликларMatbuot16
Ҳурматли Каттақўрғон давлат педагогика институтининг битирувчи курс талабалари! Сизни 2026-йил 2-июл куни Самарқанд вилоятида ташкил этиладиган “ТалабаЭхпо–2026” касб кўргазмасида фаол иштирок этишга таклиф этамиз.
Мазкур кўргазма олий таълим ташкилотлари битирувчиларининг бандлигини таъминлаш, уларни бўш иш ўринлари билан таништириш ҳамда иш берувчилар билан бевосита мулоқотини йўлга қўйиш мақсадида ўтказилади.
Шу муносабат билан Самарқанд вилоятида доимий яшаш манзилига эга бўлган битирувчи курс талабаларининг мазкур касб кўргазмасида фаол иштирок этишлари сўралади.
📅 Тадбир 2026-йил 2-июл куни Самарқанд давлат университетида бўлиб ўтади.




