Профилактик фаолият самарадорлиги юқори баҳоланди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 3-ноябрдаги “Аҳоли саломатлиги ва миллат генофондини гиёҳвандлик ва наркожиноятлардан самарали ҳимоя қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги PF-207-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Самарқанд шаҳридаги Ипак йўли туризм ва маданий мерос халқаро университетида Самарқанд вилоятидаги олий таълим муассасаларида 2025–2026-йилларнинг ўтган даври давомида гиёҳвандлик ва наркожиноятларнинг барвақт олдини олиш ҳамда уларга қарши курашиш борасида амалга оширилган ишлар ўрганилди.
Ўрганиш жараёнида олий таълим муассасалари томонидан гиёҳвандлик ва наркожиноятларнинг олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар ҳамда келгуси режалар намойиш этилди.
Шунингдек, Каттақўрғон давлат педагогика институти проректори Шомурод Мустафаев, институт ёшлар етакчиси, институт психологи ҳамда профилактика инспектори томонидан гиёҳвандлик ва наркожиноятларнинг олдини олиш борасида амалга оширилган профилактик тадбирлар, тарғибот ишлари ва ҳамкорликдаги фаолият юзасидан ҳисобот берилиб, амалга оширилган ишлар тақдимот орқали ёритилди.
Тақдим этилган ҳисобот, амалга оширилган ишларнинг тизимлилиги юқори баҳоланди.




