Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
Турин политехника университети билан ҳамкорликда  Муҳандислик факултети ташкил этилди

Турин политехника университети билан ҳамкорликда Муҳандислик факултети ташкил этилди

17.07.2026 соат 09:56ЯнгиликларMatbuot211 дақиқада ўқилади

Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети билан ҳамкорликда Каттақўрғон давлат педагогика институтида Муҳандислик факултети ташкил этилди.

Янги факултет фаолияти муҳандислик таълимини халқаро стандартлар асосида ривожлантириш, замонавий билим ва кўникмаларга эга рақобатбардош мутахассисларни тайёрлашга хизмат қилади.

"2+2" шаклида дастлаб 1-2 курсларни Каттақўрғон давлат педагогика институтида, 3-4 курсларни Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетида давом эттириш имконияти.
Талабгорлар математика ва инглиз тили фаналари асосида саралаб олинади.

Энг замонавий иқтисодий саноат зоналарида ва ишлаб чиқариш корхоналарида амалиёт ўташ имконияти.
Кафолатланган иш жойи ва бандлик масаласи.

Ҳамкорлик доирасида илғор таълим дастурлари, инноватсион ўқитиш методлари ва амалий тажрибалар жорий этилади.

👉 Ҳозироқ ҳужжат топшириш учун (https://katdpi.uz/2+2-ttpu-katdpi-qabul)

📞 Қўшимча маълумот. (http://t.me/@Psixolog009) +998979153830, +998904693830

Қўшимча расмлар1

Файллар

Улашиш: