Аниқ ва табиий фанлар ҳамда Педагогика факултети битирувчиларига дипломлар топширилди
22.07.2026 соат 12:35ЯнгиликларMatbuot24
Каттақўрғон давлат педагогика институтида Аниқ ва табиий фанлар ҳамда Педагогика факултетлари битирувчиларига дипломларни тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда институт раҳбарияти, профессор-ўқитувчилар ва битирувчиларнинг ота-оналари иштирок этди. Битирувчилар диплом билан тақдирланиб, уларга келгуси фаолиятида муваффақиятлар тиланди.
Шунингдек, ўқишни аъло натижалар билан тамомлаган ҳамда илмий ва жамоат ишларида фаол иштирок этган битирувчиларнинг ота-оналарига миннатдорлик билдирилди.










