Филология ва ижтимоий фанлар факултети битирувчиларига дипломлар топширилди
18.07.2026 соат 09:47ЯнгиликларMatbuot31
Каттақўрғон давлат педагогика институти Филология ва ижтимоий фанлар факултетида битирувчиларга диплом топшириш маросими бўлиб ўтди.
Унда институт раҳбарияти, профессор-ўқитувчилар ҳамда битирувчиларнинг ота-оналари иштирок этиб, ёш мутахассисларни олий таълимни муваффақиятли тамомлаганликлари билан самимий табрикладилар ва уларга келгуси фаолиятларида улкан зафарлар тиладилар.
Тадбир давомида ўқишни аъло баҳолар билан якунлаган, илмий ҳамда жамоат ишларида фаол иштирок этган битирувчилар, шунингдек, уларнинг камолотига муносиб ҳисса қўшган ота-оналарга эҳтиром ва миннатдорлик изҳор этилди.










