Талабалар учун қулайлик
08.08.2026 соат 10:54Янгиликлар25
Каттақўрғон давлат педагогика институтида 2026/2027-ўқув йилида талабаларни турар жой билан таъминлашда навбат ва сарсонгарчиликларнинг олдини олиш, турар жойсиз қолиш эҳтимолини бартараф этиш ҳамда уларни муносиб ва хавфсиз яшаш шароити билан таъминлаш мақсадида махсус марказ фаолияти йўлга қўйилди.
Мазкур марказ орқали талабаларга турар жой масаласида амалий кўмак кўрсатиш ва бу борадаги мурожаатларини тезкор ҳал этиш имконияти яратилади.





