Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
Ислом сивилизатсияси марказига маърифий ташриф

Ислом сивилизатсияси марказига маърифий ташриф

07.08.2026 соат 16:05ЯнгиликларMatbuot281 дақиқада ўқилади

🕌 Ислом сивилизатсияси марказига маърифий ташриф
Бугун Каттақўрғон давлат педагогика институтининг 25 нафар талаба ва профессор-ўқитувчилари Тошкент шаҳридаги Ислом сивилизатсияси марказига ташриф буюриб, халқимизнинг бой илмий, тарихий ва маънавий мероси билан яқиндан танишдилар.
Ташриф давомида иштирокчилар марказда яратилган замонавий экспозитсиялар, ноёб қўлёзмалар, қадимий тарихий ҳужжатлар, нодир экспонатлар ҳамда халқимизнинг кўп асрлик илмий-маърифий меросини акс эттирувчи кўргазмаларни катта қизиқиш билан томоша қилдилар.
Экскурсия жараёнида талабаларга юртимиз ҳудудида етишиб чиққан буюк алломалар, мутафаккирлар ва олимларнинг жаҳон илм-фани тараққиётига қўшган беқиёс ҳиссаси ҳақида батафсил маълумотлар берилди. Хусусан, уларнинг математика, астрономия, тиббиёт, фалсафа, география ва бошқа фанлар ривожига қўшган ҳиссаси ҳақида қимматли маълумотларга эга бўлдилар.
Шунингдек, марказдаги интерактив ва замонавий технологиялар асосида ташкил этилган экспозитсиялар ёшларнинг тарихий жараёнларни янада чуқурроқ англашига, аждодларимизнинг илмий мероси ва маънавий қадриятларини кенгроқ тасаввур қилишига имкон яратди.
Мазкур маърифий ташриф талабаларнинг тарихий хотирасини мустаҳкамлаш, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурматини ошириш, илм-фанга бўлган қизиқишини кучайтириш ҳамда ватанпарварлик туйғуларини юксалтиришда муҳим аҳамият касб этди.

Қўшимча расмлар7

Улашиш: