Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
“Келажак соати”: жадидлар мероси – маърифат ва тараққиёт сабоғи

“Келажак соати”: жадидлар мероси – маърифат ва тараққиёт сабоғи

06.10.2026 соат 09:19ЯнгиликларЁшлар билан ишлаш, маънавият-маърифат бўлими731 дақиқада ўқилади

Каттақўрғон давлат педагогика институтида талаба-ёшларнинг маънавий-интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, тарихий тафаккури ва миллий ўзликни англаш туйғусини мустаҳкамлаш мақсадида “Келажак соати” машғулотлари ташкил этилди.

photo_2026-10-06_09-21-57

Машғулотлар “Жадидлар. Тугалланмаган ҳикоя” мавзусига бағишланиб, унда жадид боболаримизнинг миллий уйғониш ҳаракатидаги ўрни, таълим ва илм-маърифатни ривожлантириш йўлидаги фаолияти, тараққиётга доир илғор қарашлари ҳамда бой илмий-маънавий мероси ҳақида маълумотлар берилди.

Шунингдек, жадидлар томонидан илгари сурилган илм-маърифат, ватанпарварлик, миллий ўзликни англаш ва замонавий билимларни эгаллаш каби ғояларнинг бугунги ёшлар тарбиясидаги аҳамияти алоҳида таъкидланди.

photo_2026-10-06_09-22-03

Мазкур машғулотлар талаба-ёшларнинг тарихий ва маънавий меросга оид билимларини бойитиш, дунёқарашини кенгайтириш ҳамда мамлакатимиз тараққиётига дахлдорлик туйғусини юксалтиришга хизмат қилмоқда.

Маълумот ўрнида: “Келажак соати” – ёшларнинг билим ва дунёқарашини кенгайтириш, уларни мамлакатимиз тараққиётининг устувор йўналишлари билан таништириш ҳамда маънавий-маърифий савиясини оширишга қаратилган муҳим ташаббуслардан биридир.

Улашиш: