Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
Адиб Бахтияр Генжемуратов билан ижодий учрашув

Адиб Бахтияр Генжемуратов билан ижодий учрашув

03.10.2026 соат 12:41Маърифат улашибMatbuot1361 дақиқада ўқилади

Бахтияр Генжемуратов – шоир, адабиётшунос, филология фанлари номзоди, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси.
Бахтияр Генжемуратов 1959-йил 15-майда Қорақалпоғистон Республикаси Тахтакўпир туманида шифокорлар оиласида туғилган. Тумандаги 3-мактабни аъло баҳолар билан тамомлаган. Илк шеъри 7-синфда ўқиб юрган кезларида ҳозирги Нукус шаҳрида чоп этиладиган “Жеткиншек” газетасида нашр этилган.
1985-йилда Қорақалпоқ давлат университетининг Қорақалпоқ тили ва адабиёти факултетини тамомлаган. 1990-йилдан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси.
Меҳнат фаолияти давомида “Нукус университети” газетаси, “Амударё” журнали ҳамда Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмасида турли лавозимларда фаолият юритган. Шунингдек, Қорақалпоқ давлат университетида аспирант, докторант, ассистент-ўқитувчи ва кафедра мудири лавозимларида ишлаган.
Университетда “Ҳозирги қорақалпоқ адабиёти ва адабиёт назарияси”, “Қорақалпоқ адабиёти ва фолклори”, “Адабиёт назарияси ва ўқитиш методикаси” каби кафедраларда фаолият олиб борган. Шунингдек, журналистика бўлими ҳамда Бердақ миллий музейининг тарих ва археология бўлимида раҳбарлик лавозимларида ишлаган.
Ҳозирда Қорақалпоқ давлат университетининг “Қорақалпоқ адабиёти” кафедрасида дотсент лавозимида фаолият юритади.
Бахтияр Генжемуратов адабий ижод билан бир қаторда қорақалпоқ адабиёти, адабиёт назарияси ва илмий тадқиқотлар йўналишида ҳам фаолият олиб боради.

Қўшимча расмлар4

Улашиш: