Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқларни таъминлаш мавзусида давра суҳбати ўтказилди
Жорий йилнинг 27-август куни Каттақўрғон давлат педагогика институтида БМТнинг Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисидаги Халқаро пакти қабул қилинганининг 60 йиллиги муносабати билан “Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқларни таъминлаш: глобал чақириқлар ва миллий ечимлар” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Тадбирни Илмий ишлар ва инноватсиялар бўйича проректор Ф.Сирожиддинов олиб борди. Институт юрисконсулти Ф.Алимов ҳамда Илмий тадқиқотлар, инноватсиялар ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш бўлими бошлиғи М.Тўраев мавзу юзасидан маъруза қилди.
Шунингдек, институтда мазкур мавзуда халқаро илмий-амалий конференсия ўтказиш таклифи илгари сурилди. Конференсия дастури ва консепсиясини ишлаб чиқиш, хорижий ҳамда маҳаллий экспертларни жалб этиш, ҳамкор ташкилотлар билан ташкилий масалаларни келишиш бўйича вазифалар белгиланди.
Тадбир якунида профессор-ўқитувчилар ва талаба-ёшларнинг иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар бўйича билимларини ошириш ҳамда бу борадаги илмий-амалий ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлиги таъкидланди.








