Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
“Келажакка тадбиркори Эхпо-2026” кўргазма-ярмаркасида

“Келажакка тадбиркори Эхпо-2026” кўргазма-ярмаркасида

27.08.2026 соат 14:55ЯнгиликларMatbuot211 дақиқада ўқилади

Бугун Самарқанд шаҳридаги “Мотиватсия майдони” зонасида ёшлар ва олий таълим муассасалари битирувчилари учун “Келажакка тадбиркори Эхпо-2026” кўргазма-ярмаркаси бўлиб ўтди.
Унда Каттақўрғон давлат педагогика институтининг битирувчи курс талабалари ҳам иштирок этди.
“Ўзмиллийбанк” AJ, Олий таълим, фан ва инноватсиялар вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Савдо-саноат палатаси ҳамда Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда “Ишга марҳамат”, “Касблар академияси”, “Бизнес лаборатория” кўргазмалари, бизнес тренинг, “PQ–210” сонли қарори тақдимоти, ёшларнинг стартап ғоялари ва кредит маҳсулотлари тақдимотлари ўтказилди.
Шунингдек, “Маҳалламиз тадбиркори” тақдимоти, мутасадди ташкилотлар раҳбарлари билан очиқ мулоқот ҳамда тақдирлаш маросими ташкил этилди.
Тадбирнинг тантанали очилиш маросимида Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари Рустам Қобилов иштирок этди.
Кўргазма-ярмарка ёшларни тадбиркорликка жалб этиш, уларнинг стартап ғояларини қўллаб-қувватлаш ва бандлигини таъминлашга қаратилди.

Қўшимча расмлар8

Улашиш: