
Меҳнат ва фидойилик муносиб эътироф этилди
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан шаҳарнинг ижтимоий-иқтисодий ривожига муносиб ҳисса қўшиб, ўз меҳнати ва фаоллиги билан эл-юрт ҳурматига сазовор бўлган бир гуруҳ юртдошлар “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги” кўкрак нишони билан тақдирланди. Каттақўрғон шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова кўкрак нишонларини тақдирланганларга тантанали равишда топширди.
Тақдирланганлар орасида Каттақўрғон давлат педагогика институти ректори Шерзод Ураков, Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш, назорат ва мониторинг бўлими бошлиғи
Эргаш Ҳайитов ҳамда Тармоқ администратори Шерзод Исоқов ҳам бор.
Институт жамоаси номидан уларни ушбу юксак эътироф билан муборакбод этамиз. Келгусидаги фаолиятида муваффақият ва янги ютуқлар тилаймиз!






