Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
Ректор “Биринчи қўнғироқ” тадбирида иштирок этди

Ректор “Биринчи қўнғироқ” тадбирида иштирок этди

02.09.2026 соат 12:07ЯнгиликларMatbuot211 дақиқада ўқилади

Каттақўрғон шаҳридаги 6-сонли умумтаълим мактабида 2-сентабр куни янги ўқув йилининг бошланишига бағишланган “Биринчи қўнғироқ” тадбири “Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!” бош ғояси асосида кўтаринки руҳда ўтказилди.
Тадбирда Каттақўрғон давлат педагогика институти ректори Шерзод Ураков иштирок этиб, ўқувчилар, устоз ва мураббийларни янги ўқув йили бошланиши билан муборакбод этди ҳамда уларга эзгу тилакларини билдирди.
Шунингдек, мактабнинг 1-синфга қабул қилинган ўқувчиларига “Президент совғаси” тантанали равишда топширилди.
“Биринчи қўнғироқ” тадбири ўқувчиларда унутилмас таассурот қолдириб, янги ўқув йилини кўтаринки кайфият ва катта ишонч билан бошлашларига замин яратди.

Қўшимча расмлар3

Улашиш: