Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
Талабаларга турар жой масаласи тезкор ҳал этилмоқда

Талабаларга турар жой масаласи тезкор ҳал этилмоқда

03.09.2026 соат 11:21ЯнгиликларMatbuot731 дақиқада ўқилади

Янги ўқув йилида талабаларни муносиб кутиб олиш, уларнинг турар жой билан боғлиқ эҳтиёжларини тезкор ҳал этиш ҳамда ўқув йилининг дастлабки кунларида талабаларни турар жой билан таъминлаш мақсадида Каттақўрғон давлат педагогика институтида талабалар турар жойлари ва ижара хонадонлари бўйича маълумотлар маркази ташкил этилди.
Марказда талабаларга талабалар турар жойлари ҳамда ижара хонадонлари бўйича зарур маълумотлар тақдим этилиб, уларни турар жой билан таъминлаш масалаларида амалий ёрдам кўрсатилмоқда.
Айни вақтда марказ талабалар билан гавжум. Бу ерда талабалар мурожаатлари қабул қилиниб, уларнинг турар жой масаласини имкон қадар тезкор ҳал этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Мазкур марказ фаолияти янги ўқув йилини талабалар учун қулай ва уюшқоқлик билан бошлаш, уларнинг турар жой билан боғлиқ муаммоларини тезкор ҳал этишга хизмат қилмоқда.

Қўшимча расмлар4

Улашиш: