Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
Мустақиллик байрами муносабати билан спорт мусобақалари ўтказилди

Мустақиллик байрами муносабати билан спорт мусобақалари ўтказилди

08.09.2026 соат 10:47ЯнгиликларMatbuot191 дақиқада ўқилади

Каттақўрғон давлат педагогика институтида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан спорт мусобақалари ташкил этилди.
Мустақиллик байрами халқимизнинг озод ва фаровон ҳаёт йўлидаги тарихий қадамларини, миллий қадриятларимиз, тинчлик ва осойишталикнинг юксак қадрини намоён этувчи улуғ айёмдир. Ушбу қутлуғ сана муносабати билан институтда ёшларнинг ватанпарварлик туйғуларини янада мустаҳкамлаш, уларни соғлом ва фаол ҳаёт тарзига кенг жалб этиш мақсадида спорт мусобақалари ўтказилди.
Мусобақаларда талабалар фаол иштирок этиб, ўзларининг чаққонлиги, жисмоний тайёргарлиги ва жамоавий ҳамжиҳатлигини намоён этдилар. Беллашувлар кўтаринки руҳида, дўстона рақобат ва юқори кайфиятда ўтди.
Спорт тадбирлари ёш авлод қалбида Ватанга муҳаббат, истиқлолга садоқат ва юртимизнинг тинч ва фаровон келажагига дахлдорлик туйғуларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилди.

Қўшимча расмлар7

Файллар

Улашиш: