Янги ўқув йили кўтаринки руҳда бошланди!
Каттақўрғон давлат педагогика институтида 2026/2027-ўқув йилининг бошланишига бағишланган тадбир кўтаринки руҳда ўтказилди.
Тадбир Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси билан бошланди. Институт ректори Шерзод Ураков тадбирни очиб бериб, талабаларга янги ўқув йилида муваффақият ва омад тилади. Каттақўрғон шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова ҳам сўзга чиқиб, талабаларни янги ўқув йили билан табриклади ва уларга омад тилади.
Тадбирда сенатор Марям Ниязова, профессор-ўқитувчилар ҳамда 1-босқич талабалари иштирок этди.
Тадбир давомида бокс бўйича Осиё чемпиони Севара Маматова, қатор ютуқларга эришган чемпион спортчилар, ўқишда юқори натижаларни қайд этган ҳамда жорий йилда юқори балл билан талабаликка қабул қилинган ёшлар институт ташаккурномаси билан тақдирланди.
Шунингдек, янги талабаларнинг ота-оналари сўзга чиқиб, институт жамоасига миннатдорчилик билдирди. Тадбир бадиий чиқишлар билан давом этди.











