Педагогика факултетида – “Мустақиллик кубоги”
09.09.2026 соат 15:40ЯнгиликларMatbuot13
Каттақўрғон давлат педагогика институти Педагогика факултетида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан волейбол бўйича спорт мусобақаси ўтказилди.
Мусобақада факултет талабалари фаол иштирок этиб, жамоалар ўртасида қизғин ва муросасиз баҳслар кечди.
Мазкур спорт мусобақаси талабаларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, жамоавийликни мустаҳкамлаш ҳамда спортга бўлган қизиқишини оширишга қаратилди.









