Профессор-ўқитувчилар ва талабалар ўртасида футбол учрашуви ўтказилди
10.09.2026 соат 10:13Спорт клубиMatbuot27
Каттақўрғон давлат педагогика институтида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан профессор-ўқитувчилар ва талабалар ўртасида футбол учрашуви ўтказилди.
Қизғин ва муросасиз кечган баҳс 8:8 ҳисобида якунланиб, жамоалар дуранг натижа қайд этди.
Мазкур спорт тадбири соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, спортга қизиқишни ошириш ҳамда профессор-ўқитувчилар ва талабалар ўртасида жамоавийликни мустаҳкамлашга хизмат қилди.











